Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Вилоятдаги қабристонларнинг умумий аҳволи адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.


Юртимиз ўзининг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари, азиз-авлиёлар мангу қўним топган мақбаралари билан машҳур. Зиёратгоҳлар ўз тарихи, асосли манбаларга оидлиги билан қадрлидир.

Муқаддас масканларни сақлаш ва қадрлаш, халқимиз онгида аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг
15 февралда “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 15 апрелдаги 118-ум-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 16 апрелдаги 101-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил апрель ойида Бухоро вилоятидаги қабристонларга ер ажратиш, сақлаш, фойдаланиш, ёпиш ва ўзгартириш, шунингдек фукароларга пулли хизмат кўрсатиш ҳамда дафн этиш жойларни ажратиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.

Ўтказилган ўрганиш натижасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, ҳуқуқни қўллаш амалиётини қўллашда муайян хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳам аниқланди.

Жумладан, Бухоро вилоятида мавжуд қабристонларнинг айримларида ўрганиш кунига қадар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Хусусан, Бухоро шаҳар, Қоровулбозор ва Қоракўл туманидаги
21 та қабристонлар 2015 йилда ободонлаштириш бошқармаси ҳисобига ўтказилган бўлсада, ўрганиш кунига қадар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ва кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш давомида шунингдек айрим қабристон ҳудуддларида санитария нормаларига зид равишда бино ва иншоотлар қурилганлиги аниқланди.

Бухоро вилояти бўйича жами 265 та қабристонларнинг атрофи девор билан ўралмаган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган туман (шаҳар) ҳокимликлари, ободонлаштириш бошқармаларига тақдимномалар киритилиб, 4 нафар ҳодимга "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шу билан бирга, бошқарма томонидан қабристонларни ободонлаштириш ва сақлаш ишларини янада такомиллаштириш, қабристонларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган бир қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, адлия вазирлигига юборилди.

 

                                       Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими