Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳар бир мурожаат эътиборда


 

Юртимизда хеч бир фуқаронинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди.

Чунончи, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.Тўхтаеванинг 2012 йилдан буён олий тоифали ҳамшираларга тўланиши лозим бўлган устама тиббиёт бирлашмаси томонидан тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш натижалари юзасидан Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарига 04.06.2019 йилдда 20-13/3/430-сонли тақдимнома киритилиб, фуқаро Ш.Тўхтаеванинг мурожаати қаноатлантирилди, яъни тўланмай келинаётган 1193639 сўм миқдордаги устама суммалари тиббиёт бирлашмасининг 30.06.2019 йилдаги тўлов қайдномасига асосан тўлаб берилди.

                                                        Бухоро вилоят адлия бошқармасининг

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

бошлиғи Т.Азимов