Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Мурожаат қаноатлантирилди.


Адлия органлари томонидан мурожаатларни ҳал қилишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаро В.Нуриллаеванинг ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати адлия бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш натижасида 7-сон мусиқа мактаби директори томонидан фуқаро В.Нуриллаева билан меҳнат шартномасин бекор қилишда аниқланган қонун бузилиши юзасидан Вилоят маданият бошқармасига тақдимнома киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижасида фуқаро В.Нуриллаева 7-сон болар мусиқа мактабининг 08.06.2019 йилдаги 28-сонли буйруғига асосан қайта ишга тикланиб, айбдор шахсларга яъни мактаб директори, маънавият ва марифат ишлари бўйича ўринбосари ва мактаб ҳуқуқшуноси У.Жумаевларга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди. Фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

 

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи

 Т.Азимов