Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Абитуриентлар учун муҳим янгилик.


Куну-тун, исталган пайт Олий таълим муассасасига ҳужжат топширинг.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 

               Давлат хизматлари агентлиги Олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентларга эслатмоқда:

- Тошкент давлат юридик университети;

- Қорақалпоқ давлат университети;

- Гулистон давлат университети;

- Фарғона давлат университети;

- Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни Давлат хизматлари

    марказлари орқали топшириш мумкин!

 

                Бундан ташқари, яна бир ажойиб янгилик!

 

           Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

 

           Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.

 

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналига уланинг

Каналга уланиш:

https://t.me/huquqiyaxborot