Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 864 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 581 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 310 та мурожаат ёки 53 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 271 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 64 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 190 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.

Келиб тушган мурожаатларни 59 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 347 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 111 таси жойига чиқиб ўрганилган, 423 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йил 1-ярим йиллиги давомида келиб тушган жами 32 та мурожаатлар кўриб чиқилган. Мазкур “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси ёки 46 фоизи қаноатлантирилиб, 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 4 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 12 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган.

Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2019 йилнинг 1- ярим йиллигида жами 33 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Шунингдек, бошқарма раҳбариятининг 2019 йил 1-ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, мазкур жадвалга асосан жорий йилнинг 24 январь куни Жондор туманидаги Янгиобод МФЙда, 29 январь куни Когон шаҳридаги Истиқлол МФЙда, 20 февраль куни Қоровулбозор туманидаги Бўстон МФЙда, 21 февраль куни Қоракўл туманидаги Деҳқонобод МФЙ ва Ромитан туманидаги Қизилравот МФЙда, 14 март куни Шофиркон туманидаги Калон МФЙда, 10 май куни Ғиждувон туманидаги Пахтаобод МФЙда, 16 май куни Ромитан туманидаги Қўрғон МФЙда, 21 май куни Пешку туманидаги Куёвхўжа МФЙда, 23 май куни Когон туманида, 7 июнь Олот туманидаги Арабхона МФЙ ҳудудида бошқарма раҳбариятининг сайёр қабули ташкил қилинган.

Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 121 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 44 та мурожаат қаноатлантирилди, 85 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 28 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.

 

III. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 435 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 207 таси ҳал этилган бўлиб, 121 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 58 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 16 тақдимнома, 5 даъво аризаси, 8 та маъмурий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 22 нафар ходим интизомий, 8 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 432 956 833 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 2 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни меҳнат низолари, уй-жой ва ерга доир ва ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан кўплигини кўрсатди.

 

2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 140 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 96 таси ҳал этилган бўлиб, 53 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 55 % ни ташкил қилади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 7 та тақдимнома, 8 та огоҳнома киритилган.

 

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:

Шикоятлар бўйича: 2019 йил 1-ярим йилликда жами 1372 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 1324 таси ҳал этилган, 1151 таси (87 %) қаноатлантирилган, 173 тасига (13%) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
23 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.

Энг кўп шикоятлар меҳнат низолари, уй-жой масаласи, ерга доир ва ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан келиб тушган.

Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича: 2019 йил 1-ярим йилликда жами 1280 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 1192 та мурожаат ҳал этилган. Ҳал этилган мурожаатларнинг 951 таси (80 %) қаноатлантирилган, 241 (20 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 65 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 2354 та, шундан 824 таси шахсий қабулда, 1530 таси сайёр қабул жараёнида қабул қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 2232 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1944 таси (87 %) қаноатлантирилган, 288 тасига (13 %) тушунтириш берилган, 83 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 1 та огоҳнома, 206 тақдимнома, 507 даъво аризаси, 33 та маъмурий ва 3 та жиноий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 38 нафар ходим интизомий, 31 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 1 857 137 минг сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 22 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

 

                                              Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими