Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Умумдавлат акцияси ижроси назоратда.


Бухоро шаҳар адлия бўлимига фуқаро Гулмира Аббосова “Отбозор” МФЙнинг “Сарибозор” аҳоли пунктида жойлашган уйини умумдавлат акцияси доирасида расмийлаштириб олиш учун комиссияга ариза берганлигини, лекин комиссия томонидан унинг ҳужжатлари батафсил ўрганилмасдан қайтарилганлиги тўғрисида мурожаат қилди.

Мурожаат ўрганиб чиқилганда, Г.Аббосованинг кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича мурожаати комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ермулккадастр ходими З.Ражабов томонидан аризачи тақдим қилган маҳалла йиғини маълумотномасини далолатнома сифатида баҳоланиб, ҳужжатлар қайтарилган. Айнан мазкур ҳатти-ҳаракати билан “Кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳар комиссия”си томонидан фуқаро Г.Аббосованинг ҳуқуқлари бузганлиги аниқланиб, Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан маъмурий судга комиссиянинг фуқаро Г.Аббосованинг мурожаатини қайтариб юборишда ифодаланган ҳатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топишни ва Г.Аббосованинг мурожаатни кўриб чиқиш мажбуриятини юклатиш бўйича ариза киритилган.

Жондор туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан Бухоро шаҳар адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилиб, Бухоро шаҳар кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия мансабдор шахсларнинг ҳатти –ҳаракати ғайриқонуний деб топилди ва Кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишлари ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳар комиссияси зиммасига Г.Абосованинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиш тўғрисида мурожаатни кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, фуқаро Даврон Ғафуровнинг ҳам Бухоро туман “Шергирон” МФЙнинг “Қўшрабод” қишлоғида жойлашган уйини умумдавлат акцияси доирасида расмийлаштириб олиш учун шаҳар комиссиясига мурожаат қилганлигини, лекин Бухоро шаҳар комиссия аъзолари томонидан унинг ҳужжатлари батафсил ўрганилмасдан, мулк ҳуқуқи эътироф этилиши сўралаётган уй-жой Бухоро туманида жойлашганлигини важ қилган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштиришнинг имкони йўқлиги тўғрисида хулоса қилиниб, мазкур хулосага асосан ишчи комиссия томонидан 2019 йил 26 апрель куни ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, комиссия раисига тақдим этилган.

Ушбу далолатнома комиссия раиси томонидан 2019 йил 14 май куни тасдиқланган, бунинг оқибатида эса фуқаро Д.Ғафуровга тегишли жавоб хати кечиктириб юборилган. Д.Ғафуровнинг Бухоро шаҳар адлия бўлимига қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш натижаси юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан айбдор шахсларга нисбатан чора кўрилди.

Айнан мазкур ҳатти-ҳаракати билан Кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳар комиссияси томонидан фуқаро Д.Ғафуровнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланиб, Бухоро шаҳар адлия бўлими маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, комиссиянинг фуқаро Д.Ғафуровнинг мурожаати бўйича жавоб хатини кечиктириб юборишда ифодаланган ҳатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топишни ва Д.Ғафуровнинг мурожаатни кўриб чиқиш мажбуриятини юклатишни сўраган.

Жондор туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан Бухоро шаҳар адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилиб, Бухоро шаҳар кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияси мансабдор шахсларнинг ҳатти –ҳаракати ғайриқонуний деб топилди ва Кўчмас мулкга нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишлари ташкил этиш бўйича Бухоро туман комиссияси зиммасига Д.Ғафуровнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиш тўғрисида мурожаатни кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди.

 

Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Абдурахимхўжа Бафаев