Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Иш ҳақлари ундириб берилди.


Когон туман адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқига риоя этилиш аҳволини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида 2019 йил 05 июль куни “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ 5-сон Қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонаси томонидан корхонада ишлаб келаётган ишчи-ходимлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида Когон туман, “Шўробод” МФЙ, Шўробод қишлоғи, 39-уйда яшовчи Холиқов Меҳрилло Муродиллоевич мурожаат қилиб, “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ 5-сон қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонасида 26.03.2019 йилга қадар диспечер вазифасида ишлаганлиги, ишдан озод қилиш тўғрисида корхона бошлиғининг 26.03.2019 йилдаги 96-к-сонли буйруғи қабул қилинганлиги, 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб 2019 йилнинг 26 март кунига қадар жами  5.495.543 сўмлик иш ҳақи тўловлари ва якуний ҳисоб-китоблар иш берувчи томонидан тўлаб берилмаганлигини кўрсатиб, иш ҳақи тўловларини ундириб беришни сўради.

Худди шу мазмунда жами 10 нафар ишчи-ходимларнинг мурожаатлари туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ўрганилди ва 10 нафар ишчи ходимларга корхона томонидан тўланмаган жами 33154,4 миллион сўмлик иш ҳақиларини ундириш юзасидан 2019 йил 22 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судига ариза киритилиб, 26.07.2019 йилда суд буйруғи чиқарилиб, 33154,4 миллион сўмлик иш ҳақлар тўланиши таъминланди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ 2-сон Қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонасида мониторинг ўтказилганда, корхона томонидан 2018 йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг 05 февраль кунига қадар 176 нафар ишчи-ходимларнинг жами 470 000 000 сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Бўлим томонидан 2019 йил 18 февраль куни иш ҳақи тўловларини зудлик билан тўлаш чораларини кўриш ҳақидаги тақдимномага кўра корхона томонидан 176 нафар ишчи-ходимларнинг жами 470 000 000 сўмлик иш ҳақилари тўлаб берилиши таъминланди.

Когон туман адлия бўлими бошлиғи

          Ҳ.Қорёғдиев