Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Бухорода “Суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, суд экспертлик фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳани замонавий, юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш орқали одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган давр мобайнида суд экспертлик фаолиятини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16 август куни Бухорода терговга қадар текшириш, суриштирув ва дастлабки тергов органлари суриштирувчи ва терговчилари ҳамда жиноят ишлари бўйича судларнинг судьялари, шунингдек, адвокатлар учун “Суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экпертиза марказининг директори А.У.Халилов ҳамда марказ ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4125-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, Суд-экспертлик амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, суд экспертизаларининг турларини кенгайтириш, уларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш бўйича тадбир иштирокчиларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбирда Бухоро ва Навоий вилоятларининг тергов органларининг суриштирувчи ва терговчилари, жиноят, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, шунингдек, адвокатлардан 156 киши иштирок этди.

Семинар қизғин савол-жавоблар асосида, конструктив руҳда ўтди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.