Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ


Жорий йилнинг 21 август куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва Қоровулбозор туман адлия бўлими томонидан Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида аҳоли ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Тойиров томонидан ҳудуд аҳолиси билан уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди. 50 га яқин фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилиниб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги ўрни тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Сайёр қабул давомида йўл таъмирлаш, ер ажратиш, газ ва сув таъминоти, моддий ёрдам масалалари юзасидан жами 11 та мурожаатлар қабул қилинди ва 10 дан ортиқ мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.