Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА !


Жорий йилнинг 24 август куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рўзиев томонидан Вобкент туманидаги “Косари” МФЙ ҳудудидаги Вобкент туман Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбир давомида жами 30 га яқин фуқаролар қабул қилиниб, шундан 10 нафари фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эса кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди.

Бошқарма раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллари давом этмоқда.