Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

26

Бухоро вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади


Бухоро вилоят адлия бошқармаси тизимига кирувчи давлат нотариал идораларидаги бўш иш ўринлари

 

Қўйилган талаб: Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Адлия бошқармаси

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи

Бухоро туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Давлат нотариал идораларидаги бўш иш ўринлари

Бухоро шаҳар 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Когон шаҳар ДНИ нотариус ёрдамчиси

Вобкент туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Ғиждувон туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Пешкў туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Пешкў туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Олот туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

Ромитан туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Ромитан туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Жондор туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Шофиркон туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Туман (шаҳар) ДНИ нотариус стажёри (5 та )

 

Мазкур бўш иш ўрини учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

Агар номзод танлов натижаси бўйича ижобий натижага эришиб, Комиссия томонидан ишга қабул қилиш тавсия қилинса, ишга қабул қилинишидан олдин кадрлар хизматига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 9 сентябргача Бухоро вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Маълумот учун телефон: (0-365) 223-13-10, (0-365) 223-21-20.