Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ – МАМЛАКАТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус илгари сурилди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда вилоятдаги фаол (тадбиркор, ишлайдиган) аёллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 22-23 август кунлари Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида маъқулланган аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ қонунларнинг мазмун-моҳияти билан биргаликда Ўзбекистон Республиксининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аҳамияти тушунтирилди.

Тадбир давомида тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тўғрисида тавсиялар берилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкинлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтиб, келгусида худди шундай тадбирларни ўтказиб бориш тўғрисида вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланди.







    Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.