Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.


4 сентябрь куни мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан шу куни барча ўқув даргоҳлари каби Бухоро вилояти юридик коллежида ҳам 2019/2020 ўқув йили бошланиши олдидан "Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон" шиори остида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси М.Саидов, Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар Кенгаши раиси М.Очилов ҳамда коллежнинг фахрий ўқитувчиси М.Орзиевлар иштирок этишди.

Тадбирни дастлаб кириш сўзи билан коллеж директори Т.Р.Очилов очиб, талабаларни ва бутун жамоани улуғ айём Мустақиллик байрами билан муборакбод этиб, талабаликка тавсия қилинган талабаларни эса янги ўқув йили билан табриклаб, уларнинг келажакда ўзларига мақсад қилиб қўйган марраларга етишишлари учун омадлар тилаб, юртимизда таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бўлаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сонли Қарори билан Республикамизнинг барча вилоятларида юридик коллежлар ташкил этилганлигини, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги "Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқитишни ташкил этиш тўғрисида"ги 858-сонли қарори эса бу соҳадаги ўзгаришларга асос бўлганлигини эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг тадбирда иштирок этган вилоят иқтисолий суди раиси М.Саидов, Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар Кенгаши раиси М.Очилов ҳамда коллежнинг фахрий ўқитувчиси М.К.Орзиевлар сўзга чиқиб, мустақиллик буюк неъмат эканлигини, фарзандларимизни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши учун юртимизда барча шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, коллеж талабалиги бахтига муяссар бўлган ёшларларга юртимизга муносиб фарзанд бўлиб, коллежни аъло баҳоларда битириб, олий таълим муассасаларининг талабалигига ҳам эришишлари учун тилаклар билдирдилар.


 


                                     

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.