Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

«Ҳуқуқий билимлар куни» флешмобида қатнашинг!


Адлия вазирлиги ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида республиканинг барча вилоятларида «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмоби ўтказилади.

Бухоро вилоятида ҳам мазкур флешмоб жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 10.00 дан 17.00 га қадар Бухоро шаҳрининг “Лаби ҳовуз” мажмуаси (“Нодир девонбеги” мадрасаси олд томонида) ўтказилиши белгиланди.

Мазкур акция давомида аҳолига нотариуслар, адвокатлар ва давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш учун турли танловлар, викториналар, шу жумладан, ҳуқуқий тестлар ташкил этилади.

Ғолибларга эсдалик совғалари тақдим этилади.

Фуқароларга уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун мўлжалланган махсус флаерлар, буклетлар ва бошқа тарғибот материаллари ишлаб чиқилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси барчани флешмобда фаол иштирок этишга чорлайди.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0 (365) 223-09-90, 223-21-20