Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

09

Бухоро вилояти юридик коллежи қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади


Бухоро вилоят юридик коллежидаги бўш иш ўринлари

 

Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Бош ҳисобчи;

Ҳисобчи;

Номзодга қўйилган талаб:Олий маълумотли қтисодчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

 

Руҳшунос (0.5) ставка

 

Номзодга қўйилган талаб:Олий маълумотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

 

Комендант

Қоровул

Фаррош

 

Номзодга қўйилган талаб:Ўрта махсус маълумотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

 

Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчирма)ниг нотариал тасдиқланган нусхаси, олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У шаклидаги тиббий маълумотнома;

3х4 см 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 17 октябргача Бухоро вилояти юридик коллежи Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Маълумот учун телефон:

(0-365) 223-72-22, (0-365) 221-21-82