Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Энг иқтидорли ўқувчи


Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳнамолигида Бухоро вилояти юридик коллежида Давлат ва жамиятга етук, ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳияда тарбиялаш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратиш, ўқувчиларда ташаббускорлик, ватанпарварлик, фидоийлик фазилатлари ва жамоатчилик қобилиятини қарор топтириш, ўз касбини севиш, илм-фанга иштиёқ ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Энг иқтидорли ўқувчи” танлови бўлиб ўтди.

Танлов низомга кўра юридик коллежнинг битирувчи курс ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

Танлов низомига кўра танлов иштирокчисининг юридик коллежга ўқишга киргандан кейинги фаолиятига доир маълумотлар яъни фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки, жамоат ишларидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, 1,2,3-ўринлар аниқланиб, танловнинг ғолибларига фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлар берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, республика босқичининг 1-ўрин соҳибига Тошкент давлат юридик университетига кириш учун ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича қабул қилишда суҳбат якунлари бўйича тўплаган балларининг 25 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлганлиги тўғрисидаги сертификат топширилиши ҳам белгилаб қўйилган.