Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

"Конституция ва қонун устуворлиги - фаровон ҳаёт гарови"


"Конституция ва қонун устуворлиги - фаровон ҳаёт гарови" деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши мақсадида ҳудудий адлия органлари томонидан давлат бошқарув ташкилотларида ходимлар учун тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 январь куни Шофиркон туман молия бўлимида туман ДСИ ҳамда молия ходимлари учун Бухоро вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Б.Нишонов томонидан "Конституция ва қонун устуворлиги - фаровон ҳаёт гарови" мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Семинарда масъул ходим томонидан иштирокчиларга Конституцияга киритилган охирги ўзгартиришлар, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдини олиш, қонун бузилишларининг салбий оқибатларига қарши курашиш хусусида маъруза қилинди.


Шунингдек, Шофиркон туман адлия бўлими ҳамда туман ДСИ масъул ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича кенг ва батафсил тушунтиришлар берилди.


Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилиши таъминланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов