Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Аҳолига қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти қонунийлигини тушунтириш бўйича манзилли тарғибот олиб борилди.


Мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўли билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ижтимоий тангликнинг кучайиши, шу жумладан қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олишнинг давом этаётганлиги билан боғлиқ бўлган криминоген вазиятнинг ёмонлашиши кузатилмоқда.

Хусусан, қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ғиждувон туманларида тизимли тус олиб, қимматбаҳо металларнинг яширинча айланишига ва чет элларга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келмоқда. Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш чоғида шикастланишлар ва ўлим ҳолатлари содир бўлмоқда.


Мана шундай салбий оқибатларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни тадбиркорлик тури сифатида қонуний фойдаланиш аҳолига бевосита тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 15 январь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Шофиркон тумани ва Ғиждувон туманларида манзилли тарғибот тадбирлари амалга оширилди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг» 2018 йил 26 ноябрь кунги ПҚ-4030-сонли «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида тумандаги ўрта-махсус таълим муассаларида, маҳаллаларда кенг қамровли маърузалар қилинди ва флаер буклетлар тарқатилиши таъминланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов