Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида 

М А Ъ Л У М О Т



Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича: 

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида 1723 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1265 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 676 та мурожаат ёки 53 фоизи қаноатлантирилган.

 

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган жами 65 та мурожаатлар кўриб чиқилган. Мазкур “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 63 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 25 таси ёки 40 фоизи қаноатлантирилиб, 38 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йил давомида келиб тушган жами 87 та мурожаатлар кўриб чиқилган. Мазкур “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 85 таси  ҳал этилган бўлиб, шундан 40 таси (47 фоизи) қаноатлантирилиб, 45 таси (52 фоизи) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.

 

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 168 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 50 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 15 та) ва 678 та огоҳнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 92 тани ташкил қилиб, шундан 14 таси вазифасидан озод қилинган. 48 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 2 та тақдимнома ва 2 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан киритилган таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 2 млрд. 103 млн. 976 минг 065 сўмлик 143 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 604 минг сўмлик 3 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 753 млн. 422 минг 753 сўмлик 143 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

 

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 26 та идоралар фаолияти ўрганилди. 31 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди. 58 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 116 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 26 тасини қонун ҳужжатлари, 30 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 51 тасини Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 6 тасини идоравий норматив ҳужжатлар, 3 тасини халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этди.

Ҳисобот даврида 85 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 1 маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 13 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 8 марта умумлаштирилган маълумотлар киритилди. Ўтказилган таҳлиллар натижасида 5 та қонун ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланди.

 

VI. Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 21 та ариза келиб тушган бўлиб, ушбу аризаларнинг 5 таси қаноатлантирилган, 14 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 2 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ваколатли ташкилотларга юборилган. Шунингдек, келиб тушган 2 та шикоят бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2019 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 89 та, нодавлат нотижорат ташкилотлар рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 2 та ариза кўриб чиқилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича аризалардан 58 таси қаноатлантирилди, 28 таси рад қилинди, 3 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 21 та ННТ давлат рўйхатига, 13 та ННТ қайта давлат рўйхатига, 16 та ННТ ҳисоб рўйхатига, 8 та ННТ қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аризалардан 1 таси қаноатлантирилди ва 1 таси рад этилди.

 

VII. Бошқарманинг ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш йўналиши фаолияти бўйича:

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган 43 та давлат нотариал нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилган. Бириктирилган нотариуслар хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга, унга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан вилоятдаги барча маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 328-сон қарорига асосан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллар) томонидан ишончномаларни расмийлаштириш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, шунингдек, амалга оширилган ишлар ОАВ орқали кенг ёритиб берилди ҳамда нотариал ҳаракатларни ўша жойнинг ўзида амалга оширилиши тизими йўлга қўйилди, натижада мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 3000 дан ортиқ нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштирилди.

 

VIII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2019 йил давомида адлия бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 7 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.

Бошқарма томонидан 2019 йилнинг ҳозирги даврига қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 51 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2019 йилнинг ўтган даври давомида жами 26 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, 2019 йилнинг ўтган даври давомида 109 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 17 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базаси танқидий қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Шунингдек, 64 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 60 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 4 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.

 IX. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2019 йил давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 52 та таклиф киритилган.

2019 йил давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3458 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 474 таси ОАВ орқали (91 та телевидение, 55 та радио, 122 та газета ва журналларда ҳамда 206 та веб саҳифа ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлардада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 2891 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот шундан (177 та маъруза, 470 та давра суҳбати, 191 марта семинар ва 2053 та уйма-уй юриб) ўтказилган тадбирларни ташкил этди.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими