Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия ходимлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш йўлида.


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Худди шунга кўра туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш борасида доимий равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳар адлия бўлими ходимлари Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар кенгаши ходимлари билан ҳамкорликда, Бухоро нефт ва газ саноат коллежида пелагог ходимлар ва ўқувчилар учун семинар ўтказилди.

Тадбирда адлия бўлим бошлиғи А.Бафаев томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг муҳим жиҳатлари, Коррупцияга қарши курашиш, ер тўғрисидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда олий таълим соҳасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилинди.


Тадбир якунида талабаларнинг Олий ўқув юртларига киришдаги тест ва ҳужжат топшириш ҳақидаги саволларига жойида асослантирилган жавоблар берилиши таъминланди.

Бухоро шаҳар адлия бўлими