Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайёр қабул аҳоли муаммолари ечимига хизмат қилади


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2020 йил I ярим йиллигида туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 19 февраль куни Ғиждувон тумани, Соктари МФЙ ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

50 га яқин фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Тойиров ва Ғиждувон туман адлия бўлими ходимлари томонидан ер соҳасидаги қонунчиликлар, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш тартиби, мурожаатлар билан ишлашга қаратилган нормалар ҳақида тўхталиб ўтилди.


Шунингдек тадбирда иштирок этган фуқаролардан ер ажратиш, пенсия, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари юзасидан қилинган 10 дан ортиқ мурожаатларнинг ечими вақт талаб этилиши сабабли батафсил кўриб чиқиш учун алоғида назоратга олинди.


Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари 

бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Музаффаров