Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайёр қабул: муаммо ва ечим


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.


Хусусан, адлия ходимларининг мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг адлия идораларига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.


Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Т.Очилов томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бухоро туман Янги Турмуш МФЙда сайёр қабул ўтказилди.



Сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди, адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга, ер тўғрисидаги қонунчиликлар ва солиқ соҳасида қонунчиликлар мазмун моҳияти ва аҳамиятини ёритиш юзасидан маърузалар қилиниб,  фуқаролардан уй-жой қуриш учун ер ажратиш, йўл, уй-жой, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти масалалари юзасидан жами 20 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқиш учун назоратга олинди.


 Тадбир давомида фуқаролар томонидан билдирилган барча масалалар бирма-бир тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар бериш билан бирга, уларнинг ечими юзасидан жойида қаноатлантириш даражасига ҳам алоҳида аҳамият қаратилиб, эҳтиёжманд оилаларга навбатдан ташқари газ балонлари тарқатилди.



Мухтасар айтганда мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда уларга имкон даражасида ўша куннинг ўзидаёқ амалий ёрдамлар кўрсатилди. Вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. 


Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Б.Мансуров