Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мурожаат ижобий ҳал этилди.


Шофиркон тумани, Саврак қишлоғида яшовчи фуқаро М.Саноевнинг Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежидан иш ҳақини ундириб бериш юзасидан қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ушбу коллежнинг мурожаат муаллифи М.Саноевга нисбатан 2019 йилнинг декабр ҳолатида муддати ўтган иш ҳақидан қарздорлиги 2 807 649 сўм мавжудлиги аниқланган.

Меҳнат кодексида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ҳукумат томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкинлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли барча суммаларни тўлашлиги, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига белгиланган тартибда ариза киритилиб, натижада суднинг буйруғига асосан коллеждан манфаатдор фуқаро М.Саноев фойдасига жами 2 807 649 (икки миллион саккиз юз етти минг олти юз қирқ тўққиз) сўмлик иш ҳақи  ундириб берилиши белгиланди.


Шофиркон туман адлия бўлими