Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Конституция – ҳуқуқларимиз асоси


1992 йилда мамлакатимиз Асосий Қонунининг қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганлигининг ёрқин ифодаси бўлди. Конституция Ўзбекистон халқларининг хоҳиш-иродаси, руҳи, ижтимоий онги ҳамда маданиятини акс эттиради. У ўзида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини мужассам этган ҳолда, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлигини мустаҳкамлади, фуқароларимиз учун муносиб ҳаёт шароити яратишни ўзининг туб мақсади этиб белгилади, ижтимоий адолат тамойилларини эълон қилди.

Давлат — дунёвий, ҳуқуқий — шахс ва жамият манфаатларининг ҳимоячисидир, Конституция эса фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасидаги ўзига хос шартнома ҳисобланади. Хўш шундай экан ҳар биримиз муносиб ҳаёт кечиришимиз учун бош қомусимиз бўлмиш Контитуциядан хабардор бўлшими даркордир.

Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек "Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир. Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур."

Бас шундай экан, ҳар биримизнинг маънавий камол топишимиз ва ҳар томонлама уйғун ривожланишимиз учун асос бўлмиш ҳаётимизнинг Бош Қомуси бўлмиш Конституцияни биргаликда ўрганишни бошлаймиз.

Ўзбекистоннинг амалдаги Конституцияси Муқаддима, 26 бобга ажратилган,
6 бўлимда бирлаштирилган 128 моддадан иборат. Асосий Қонун Муқаддимасининг моҳияти қуйидагича: Конституцияни халқ қабул қилади, халқ мамлакатнинг тўла ҳуқуқли эгаси бўлиб, унда ўз иродасини ифода этади.

Биринчи бўлим — конституциявий тузум асосий принципларининг мажмуаси,

Иккинчи бўлим эса — инсон ҳуқуқлари бўйича “ўзбекча билл”дир. Бошқача қилиб айтганда, иккинчи бўлимда инсон шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларининг яхлит ва кенг қамровли тизими мустаҳкамланган. Бу ўринда, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги бўлим давлат органлари тизимига бағишланган бўлимдан аввал келишига алоҳида эътибор қаратилиши даркор. Яъни давлат ҳуқуқларни тақдим этмайди, фуқаронинг ўзи унга эркинлик билан берилган ажралмас табиий ҳуқуқлардан онгли ва масулиятли равишда фойдаланади.

Учинчи бўлими ўзига хос, чунки бошқа мамлакатларнинг биронтасида бундай ҳолат учрамаслиги эҳтимоли бор. Бу бўлимнинг асосий мақсади фуқаролик жамияти анъаналарини тиклаш, ижтимоий бирлашмалар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари мақомини ҳуқуқий тарзда расмийлаштириш, уларнинг реал ва барқарор ривожланишини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, мазкур бўлимда бошқа мамлакатларнинг шарқона маданиятимизга хос бўлган Оила институтига алоҳида тўхатилиб тилган. Зеро, азал-азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш оила ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини бўлган.

Тўртинчи бўлим — давлат ва маъмурий ҳудудий бошқарувга бағишланган. Қорақалпоғистон Республикаси ҳақида алоҳида боб кўзда тутилган.

Бешинчи бўлимда ҳокимият ваколатлари бўлиниши тамойили асосида давлат ҳокимияти органларининг янги тизими мустаҳкамлаб қўйилган, олий ва маҳаллий органларнинг тузилиши очиб берилган.

Олтинчи бўлим Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибини белгилаган.

Конституциянинг тузилиши, биринчидан, фуқаролараро тинчлик, яъни миллий ва ижтимоий бирликка, иккинчидан, шахс эркинлиги ва танлаш эркинлигига, учинчидан, мафкуравий ҳурфикрлилик ва сиёсий барқарорликка, тўртинчидан, барқарор иқтисодий ўсиш ва фаровонликка, бешинчидан, давлат томонидан халқ ва жаҳон ҳамжамияти олдидаги ўз мажбуриятларини бажарилишига эришишга қаратилганлигини кўрсатади.
Шуни унутмаслигимиз керакки, қонун устувор демократик давлатда яшар эканмиз, ҳар бир фуқаро аввало Конституцияни ва ўзига тааллуқли қонунларни яхши билиши, уларга қатъий амал қилиши лозим.

                                                                                                             Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов