Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Тиббиёт ходимларига 50 миллион нега тўланмади?


Пандемия шароитида Президент қарори талаблари асосида тиббиёт ходимларига пул маблағлари тўлаб берилиши Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан мониторинг қилинганда, 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов сифатида 1-2-3- 4-7-8- сон оилавий поликлиникалар ишчи-хизматчиларига бор-йўғи 7 314 656 сўм тўлаб берилганлиги аниқланди.

Бироқ 2020 йил 16 мартдан 30 апрелгача карантин муассасасида фаолият юритган айрим тиббиёт ходимларига юқорида қайд қилинган 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов суммаси ҳанузга қадар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Карантин муассасаларидан саналган вилоят Кардиология диспансерида 14 кун фаолият кўрсатган 1-сон оилавий поликлиника кичик тиббий ходими С.Юсуповага, “Турон” меҳмонхонасида 14 кун фаолият кўрсатган 1-сон оилавий поликлиника ҳамшираси Г.Нусратовага, 3-сон оилавий поликлиника ҳамшираси Д.Шомуродовага, 4-сон оилавий поликлиника ҳамшираси К.Яҳяевага, кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси М.Исроиловага жами 5 та ҳолатда 4.799.059 сўмлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Худди шундай, тиббиёт муассасасининг 2020 йил 7 апрелдаги буйруғи асосида Бухоро шаҳри ҳудудида ташкил қилинган “Карвон”, “Лоша” Марказий бозор, “Ёшлик” спорт мажмуаси, “Сомоний” деҳқон бозоридаги ва “Жондор” постларида 18 кундан 30 кунгача фаолият юритган тиббиёт ходимларига ва бошқа 19 та ҳолатда жами 42.938.430 сўмлик кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланган.

Бухоро вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўловларни тўлаб бериш чораларини кўришни сўраб тақдимнома киритилди.

Абдураҳимхўжа БАФАЕВ,Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи