Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Вобкент туманида тадбиркорлар учун семинар ўтказилди


Вобкент туман адлия бўлими ходимлари томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 июнь куни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тадбиркорлари учун тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича семинар ўтказилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон Қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор билан, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги ҳамда «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур семинар давомида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга ушбу қарор билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш тартиби, хусусан аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг аукционда қатнашиш жараёни кўргазмали тарзда батафсил тушунтириб берилди.

Семинар якунида тадбиркорлар ўзларининг фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.