Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилади


“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

 Қонун билан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш белгиланди.

 Қонунга мувофиқ, махсус комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши таклифларини ҳамда ҳокимларнинг илтимосларини кўриб чиқади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказади.

 Шунга кўра, Комиссия таклиф ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқиб, давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.

 Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 Қонунга мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мазкур соҳадаги ваколатлари ва вазифалари белгилаб берилди.

 Жумладан, Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини келишади.

 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.