Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади


“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади.

Кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади.

 2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Президентнинг ПҚ–4567-сон қарорида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилади.

 Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида 1 та иш ўрни яратиш шарти билан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади.

 Фармон билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
 Пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ривожлантиришни таъминлаш Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
 Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қўмитага ўтказилади.

 Фармонга кўра, Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди – 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг ҳар 1 килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.