Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Адлия аралашгач мурожаат ижобий ҳал этилди


Олот туман “Халифа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.М. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига доимий иш ўрнига эга эмаслигини, гилам ювиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхона очиб ўзи ҳамда оила аъзоларини бандлигини таъминламоқчи эканлигини, ушбу масала юзасидан Олот Сувоқова корхонасига мурожаат қилганида корхона мутасаддилари етказиб бериладиган сувнинг нархи қиммат бўлишини, шунингдек бунинг учун ўз ҳисобидан алоҳида линия тортиши лозимлигини таъкидлашганлигини мазкур талабларнинг қонунийлиги юзасидан тушунтириш беришни сўраб йўллаган мурожаати Олот туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиб чиқилиши натижасида, Ўзбекистон Республикасининг 26.04.2012 йилдаги “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ЎРҚ-327-сон Қонунининг 28-моддасига кўра “Оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади. Коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур коммуникация тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга оширилаётган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди” деб белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июнь кунидаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарори иловасида “Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати” келтирилган бўлиб, 18-бандида “Жисмоний шахсларнинг автомобилларини ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш” ишлари ҳам ўзини-ўзи банд қилиш соҳасига киритилганлигини, ушбу қаарорнинг 7-бандида “ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашлиги юзасидан Бухоро сув таъминот МЧЖ Олот туман бўлимига ҳуқуқни қўллашда қонунбузилишга йўл қўймаслик хусусида ҳуқуқий маслаҳат ҳамда мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

УМИД ҲАМДАМОВ,
Олот туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси