Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Коллежнинг ишдан бўшатилган ходимига компенсация пуллари тўлаб берилди


Олот туман адлия бўлими томонидан фуқаро Р.А.нинг мурожаати ўрганиб чиқилганда, тумандаги Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи мурожаатчининг меҳнатга оид ҳуқуқларини бузганлиги аниқланган.

Жумладан, мурожаатчи Р.А. коллеж директорининг 2020 йилнинг 01 июль кунидаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан коллеж фаолияти тугатилганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги ҳамда фаолияти давомида фойдаланилмай қолган 24 иш куни ҳисобидан меҳнат таътили бериш назарда тутилгани маълум бўлди.

Бироқ, амалдаги Меҳнат Кодексининг 102-моддасига мувофиқ Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт эди.

Шунингдек, Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи маъмурияти томонидан мурожаатчи А.Р.га 01.05.2020 йилда меҳнат қонунчилигига асосан огоҳлантириш хати берилган бўлиб, 01.07.2020 йилдан у билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилиш ҳақида 01.07.2020 йилда чиқарилган бўлсада, якуний хисоб-китоблар қилиниши хисобхонага топширилмасдан, фойдаланилмай қолган 24 иш куни хисобидан мехнат таътили учун компенсация тўловлари берилиши кўрсатилмасдан, мехнат таътили бериш ҳақида жумла киритилиб, хатоликка йўл қўйилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 67-моддасида: “Меҳнат шартномаси. ходим янги мехнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг кисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли; шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимлар мехнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш хукуқига эга бўлиши белгиланган.

Бундан ташқари, мурожаатчи туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йилнинг 06 июль кунидан марказда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган.

Юқоридаги аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан туман адлия бўлими томонидан Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида мурожаат муаллифи Р.А.га жами 2 940 318 сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси ва учинчи ой учун компенсация тўлови тўлаб берилиши таъминланди.

ИХТИЁР ЧУЛЛИЕВ,
Олот туман адлия бўлими бошлиғи