Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Кадастр агентлиги директори ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади


“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4819-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.

 Қарорга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

 Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;
Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари;
Республика аэрогеодезия маркази;
Геодезия назорати бошқармаси.

 Қарор билан Давлат геодезия назорати инспекцияси ҳузуридаги Давлат картография-геодезия фонди Кадастр агентлиги бўйсинувига ўтказилди.

 Шунингдек, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази таркибига ўтказилди.

 Қарорга кўра, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига айлантирилди.

 Кадастр агентлигига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади.

 Қарорга кўра, Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 Давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

 2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.

 Қарорга кўра, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.