Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Нафақа тайинлашни рад қилган маҳалла раиси панд еди…


Бухоро шаҳар, Қ.Муртазоев кўчаси 16-уй, 74-хонадонда яшовчи фуқаро Мастура Ёрованинг  шаҳардаги “Аҳмад Дониш” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандининг 2 ёшгача нафақа пуллари бериш тўғрисидаги мурожаати ноқонуний тўхтатиб қўйилганлиги ҳақидаги мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, муаллиф 2019 йил 10 май куни маҳалла фуқаролар йиғинига 2019 йил 26 апрелда туғилган, вояга етмаган фарзанди Мақсуд Али учун 2 ёшгача нафақа пуллари бериш ҳақида мурожаат қилганлиги, шу асосда нафақа тайинланган, аммо карантин даврида Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини нотўғри талқин қилган ҳолда, нафақа қайта кўриб чиқилиб, маҳалла фуқаролар йиғинининг  2020 йил 25 июндаги  йиғилиш баёни билан М.Ёрованинг даромади мезондан юқорилигини важ қилиб кўрсатиб, рад қилинганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  5978-сонли Фармонининг 2-бандига мувофиқ, жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (фақат  бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши ва ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, фуқаро М.Ёровага нафақа тайинлашни рад этиш ҳақидаги  маҳалла фуқаролар йиғини қарорини бекор қилиб, унинг ўғлига 2 ёшгача нафақа тайинлашни давом эттирилишига қаршилик қилишга ҳеч қандай асос йўқлиги аён бўлди.

Шаҳар адлия бўлими аралашгач, Аҳмад Дониш маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига киритилган тақдимномага асосан маҳалланинг 2020 йил 25 июндаги йиғилиш баёни бекор қилиниб, фуқаро М.Ёрованинг вояга етмаган фарзанди учун бериладиган нафақа пуллари танаффуссиз давом эттирилиб, нафақа пуллари тўланиши таъминланди.

Болага нафақа тайинлашни рад қилгани учун  маҳалла раиси панд еди…

                                                   

     Абдураҳимхўжа  БАФАЕВ,
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи