Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Пандемия даврида тадбиркорлага берилаётган имтиёзлар



Коронавирус пандемияси натижасида бугун жаҳон иқтисодиётининг барча реал тармоқларида хусусан саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, қурилиш, транспорт, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли даражада пасайиш ва ишсизлик кузатилмоқда. Жаҳонда содир бўлаётган бундай вазият Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Мамлакатимизда касаллик авж олгани туфайли карантин қоидаларини кучайтирилиши натижасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Шу боис, ҳозирги даврда аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини таъминлаш, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб ушбу субъектларни жадал қайта тиклаш, шунингдек, иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 20 июль куни «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар яратилди, хусусан, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмасидан олинадиган солиқни тўлашдан ва жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди, умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди.

2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, «Саховат ва кўмак» фондига, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига, шу жумладан уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига беғараз ёрдам бериш (беғараз ёрдам олиш) қисмида фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Бир сўз билан айтганда, карантин шароитида қийинчиликни бошдан кечираётган тадбиркорлик субъектларига қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди.

Берилган ушбу имтиёзлар мамлакатимизда карантин чоралари юмшатилиб, тадбиркорлик фаолиятларининг айрим турларига рухсат берилганлиги аҳолининг иш билан таъминланиши ҳамда иш ўринларини йўқотмасдан фаолиятини карантин талаблари асосида давом эттиришмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, берилган ушбу имтиёз ва преференциялар ўз самарасини бермоқда. Пировардида карантин даврида вилоятдаги безнес субъектлари барқарор фаолият юритиб ўз иш ўринларини сақлаб қолмоқда.

НАСИБА ДЖУРАЕВА,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси