Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳа доирасида тадбир ўтказилди


Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи” деҳқон бозорида ярмарка ташкил этилди. 

    Мазкур тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик ва рассомчилик сингари маҳсулотлари билан қатнашишди. 

    Тадбир тафсилотлари "Istiqlol-TV" телеканалининг "Hudud yangiliklari" информацион дастури орқали ёритиш учун тасвирга олинди.