Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Бухорода янги масжид очилди. Республикадаги масжидлар сони 2076 тага етди




Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жами 2293 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2075 тасини масжидлар ташкил қилади.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 30 сентябрида “Усмон ибн Аффон” жомеъ масжиди 119-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва республикада мавжуд масжидлар сони 2076 тага етди.

“Усмон ибн Аффон” жомеъ масжиди Бухоро тумани, “Янгиобод” МФЙда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 597 тани, диний ташкилотлар сони 116 тани ташкил этиб, шундан 106 таси исломий йўналишдаги ва 10 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлардир.