Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Оилам бахти ўз қўлимда”


Мамлакатимизда фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли фаравонлигини таъминлаш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони билан “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” вазирлиги унинг қуйи тузилмалари фаолияти ташкил этилганлиги йиллар мобайнида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш борасида қабул қилинган энг муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Бухоро туман ҳокими Қ.Дўстовсўзга чиқиб бугун туманда ўтказиладиган “Оилам бахти ўз қўлимда” ойлиги доирасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни такомиллаштириш, жамоатчилик тузилмалари билан давлат ташкилотлари хамкорлигини янада кучайтиришни бош мақсад қилиб қўйдик. Ойликнинг асосий мақсади эса оилавий ажрим, эрта туғруқ ва эрта турмуш, ўз жонига қасд ва суиқасд, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳолатларини олдини олиш, “Темир дафтар” доирасидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилади деб форумни очиқ деб эълон қилди.

Бухоро туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Абдуллаева жаннати хотин-қизларимиз муаммолар гирдобида жиноятга қўл урмоқда. Бу кўрсатгич ўтган 2019 йилга нисбатан 3 баробарга ошганлиги ҳам фожиа ҳисобланади.

 Энг асосийси туманда ишсиз хотин-қизлар сони 1025 тани ташкил этсада, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган эҳтиёжманд, камбағал оилаларимизнинг аъзолари 162 нафарни ташкил этади. Ойлик доирасида ажралиш ёқасига келиб қолган

66 та ва ажримга мойил оилалар билан суҳбат ўтказилади ҳар бир махаллада 2 тадан низоли, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар (бунда қайнона-келин ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликлар бўйича ҳар бир тараф билан якка суҳбатлар олиб борилади) муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаш ва ушбу оилаларни муросага келтириш чоралари кўрилади деб ўз сўзини якунлади.

Бухоро туман Адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари М.Набиев ҳамда М.Мустафоевлар сўзга чиқиб: Ойлик давомида чет элга ишлаш учун чиқиб кетган ва қайтиб келганлар билан ишлаш ҳамда уларнинг фарзандларини назоратсиз қолишининг олдини олиш бўйича чоралар белгиланади. Фарзандлари кимнинг қарамоғида эканлиги аниқланади, уларнинг таълим-тарбияси учун яратилган шароитлар ўрганилади.

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг оила аъзолари билан индивидуал (муаммоларини бартараф этиш) ишлар ташкил қилинади. Хотин-қизлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўраётган аёлларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тушунтирилади, ҳимоя ордери тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳимояси эканлигини кенг тарғиб қилинади.

Маҳаллалардаги намунали қайноналарнинг хаётий тажрибаларини ўртоқлашиш учун тизимли учрашувлар ташкил этилади. Ҳудуддаги оналар, қайноналар, мустақил ҳаёт бўсағасида турган қизлар ўртасида “Қайноналик илми ва санъати”, “Келинлик илми” тўғрисида давра суҳбатлари ўтказилади деб ўз сўзларини якунладилар.

“Оилам бахти ўз қўлимда” форуми давомида 8 та ажрим ёқасида келиб қолган оилалар яраштирилиб, туман ҳокими Қ.Дўстов томонидан рағбатлантирилди.

Бухоро туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.