Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Моддий ёрдам ажратилиши таъминланди



Ҳаммамиз иссиқ жон. Ҳар биримизда ҳам маънавий ҳам моддий кўмакка зарурат туғиладиган вазиятлар юз бериб туради. Табиийки масаланинг моддий томони ҳақида сўзлаганда айни коронавирус пандемияси даврида давлатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари эътирофга сазовордир. Лекин амалиётда кузатар эканмиз ҳанузгача ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратилишида айрим муаммолар сақланиб қолинаётганлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан, Шофиркон туман, Шодлик МФЙда яшовчи фуқаро Я.А. Шофиркон туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, 14 ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида амалий ёрдам сўради.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан мурожаат муаллифига МФЙ томонидан 2020 йил октябрь ойидан бошлаб 14 ёшгача бўлган боласига нафақа тайинланиши таъминланди.


Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Саидов