Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия аралашгач 275 930 600 сўм қарздорлик тўлаб берилди



Ҳаммамизга маълумки, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий раҳбарликни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси мониторинг қилинганда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ўрганиш даврига қадар Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан вилоят миқёсида 464 та архитектура ва режалаштириш топшириқлари тайёрланган бўлсада, бажарилган ишлар бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишли тўловлар амалга оширилмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида АРТни ишлаб чиқиш қиймати туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши кўрсатилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва қарздорликларни вилоят Қурилиш бош бошқармасига тегишли тартибда тўлаб бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига жами 12 та тақдимнома киритилиб, таъсир чора натижасида жами 275 930 600 сўм қарздорликлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қурилиш бош бошқармасига тўлаб берилиши таъминланди.

АНВАР РАҲМАНОВ,
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси