Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.


  


  Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 октябрь куни тумандаги 41-ИДУМда ўқувчи ёшлар ва педагог ходимлар учун коррупциядан холи жамият барпо этиш, ёшларни коррупцияга муросасиз равишда тарбиялаш мақсадида  “Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
     Тадбирда Ромитан туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Ҳамдамов томонидан коррупция иллатининг салбий оқибатлари, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва мамлакатда коррупцияга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилинди.
    Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.