Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоясининг такомиллашуви” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.



   Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 октябрь куни Ромитан туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри мажлислар залида туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар учун “Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоясининг такомиллашуви”  мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

     Тадбирда Ромитан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ж.Ражабов томонидан Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида, мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти борасида маъруза қилинди.

     Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.