Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар амалга оширилди.


  Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 октябрь куни тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар амалга оширилди. Учрашув давомида адлия ходимлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга эътибор қаратилди.  

     Хусусан, учрашувда тадбиркорга мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилиш тизими жорий этилгани, мазкур соҳани тартибга солувчи қонунчилик асослари бўйича тушунтиришлар берилди.

     Тадбир давомида тадбиркорлар фаолияти давомида ҳал бўлмаётган масалалар ва ўзларини қизиқтирган соҳага оид қонунчиликларнинг мазмун-моҳияти борасида ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.