Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистонда ID-карталарни жорий этиш тартиби тасдиқланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар белгиланди:

  • биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилади;
  • идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилади;
  • идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;
  • фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

ID-карта фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

· янги туғилган болага 1 ёшгача – икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

· 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

· 16 ёшдан – 10 йил муддатга

Фуқаро ID-карта олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

· ариза-анкета

· илгари берилган паспорт ёки ID-карта

· туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда)

· ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида)

· давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас)

Фармонга кўра:

идентификация ID-карталари 1 иш кунидарасмийлаштириб берилади;

мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Қандов