Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Бухорода ҳокимликлар тўловни тўлашга мажбур бўлди


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан мониторинг қилинганда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ўрганиш даврига қадар Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан вилоят миқёсида 464 та архитектура ва режалаштириш топшириқлари тайёрланган бўлса-да, бажарилган ишлар бўйича туман  ва шаҳар  ҳокимликлари томонидан тегишли тўловлар амалга оширилмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида архитектура ва режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш қиймати туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши кўрсатилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва  чўзилган қарздорликни вилоят Қурилиш бош бошқармасига тегишли тартибда тўлаб бериш бўйича туман, шаҳар ҳокимликларига жами 12 та тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида  275 930 600 сўм қарздорлик   ҳокимликлар томонидан Қурилиш бош бошқармасига тўлаб берилиши таъминланди.

                                                                                      

  Анвар РАҲМАНОВ,
 Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими