Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ТАДБИРКОР НИМАДАН НОРОЗИ БЎЛДИ



Тадбиркор фаолиятининг ривожи жамиятда фуқаролар учун янги иш ўринларини очилишига, аҳолини иш билан таъминланишига, ҳудудни ободонлаштиришга хизмат қилади. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Афсуски, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишларга қарамай ҳанузгача айрим тўсиқлар, англашилмовчиликлар туфайли ўз фаолиятини бошлолмаётган тадбиркорлар учраб турибди. Бу эса тадбиркорларда ҳақли равишда норозилик ҳиссини уйғотмоқда.

Жумладан, Когон шаҳри, Юксалиш кўчаси 6-уйда жойлашган “Рўзимурод” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Э.Арабов адлия вазирлигига мурожаат қилиб, унда 2013 йилдан буён солиқ органлари томонидан суд қарорларининг ижроси таъминланмасдан келинаётганлиги, бунинг натижасида асоссиз ҳисобланган солиқ тўловини мажбурий ундириш бўйича инкассо тўлов топшириқномалари чақириб олинмаётганлигини, суд қарорларида кўрсатилган 71701,3 минг сўмлик, 42394,8 минг сўмлик, 22112,9 минг сўмлик солиқ ва унга ҳисобланган пеняларни чегириб ташламасликда ифодалаган харақатсизлиги сабабли солиқ органи мансабдор шахсларига нисбатан чора кўришни ва шахсий ҳисоб варағидан мазкур солиқ суммаларини чиқариб юборилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат Когон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланишича Бухоро вилояти хўжалик судининг 29.04.2013 йилдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ “Рўзимурод” МЧЖдан жами 71.101.331 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланган, бироқ мазкур суднинг 03.10.2013 йилдаги ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ҳамда 11.10.2013 йилдаги ажрими билан даъво бўйича иш юритиш тугатилган.

Даъвогар Когон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг даъвоси юзасидан иш юритиш тугатилган бўлсада, солиқ инспекцияси томонидан 17.12.2018 йилда судга ижро ҳужжатини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган лекин даъвогарнинг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Шундан сўнг, даъвогар Когон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг “Рўзимурод” МЧЖдан жами 59927,0 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни жамиятнинг мол-мулкига қаратиш бўйича суд томонидан қўзғатилган хўжалик иши бўйича мазкур суднинг 23.07.2018 йилдаги даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган ва бунда даъвонинг 42394,8 минг сўмлик қисми қаноатлантиришдан рад этилиб, 17532,6 минг сўмлик қисми қаноатлантирилган.

Бухоро вилояти хўжалик судининг 23.07.2018 йилдаги хўжалик иши бўйича муҳокама этилган даъво предметида 34146,0 минг сўмлик товон (пеня)ни ундиришни мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талаб муҳокама этилган ҳамда мазкур талаб ҳам қаноатлантиришдан рад этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
12.06.2019 йилдаги қарори билан даъвогар Когон шаҳар ДСИнинг жавобгар “Рўзимурод” МЧЖдан жами 22112,9 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ижро ҳужжатини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Ўтган йиллар давомида суд органларининг солиққа оид низоли ҳуқуқий муносабатлари юзасидан қабул қилган қарорлари ижроси етарли даражада таъминланмаган ва тадбиркор томонидан Бухоро вилояти давлат солиқ бошқамасига йўллаган мурожаати кўриб чиқилишида қонун талабларига риоя этилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасида мурожаатни кўриб чиқишда давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаш чораларини кўриши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қодексининг 7-моддасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши кераклиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши кераклиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилашда, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчилар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари аниқланган бўлиши кераклиги кўрсатилган.

Худди шундай ҳолат тадбиркор Э.Арабовнинг “электрон солиқ хизматлари” портали орқали 16.08.2020 йилдаги такроран йўллаган мурожаатини кўриб чиқилишида ҳам йўл қўйилган, яъни муаллифга жавоб беришда қонунга асосланмаган ҳолда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатга асосланиб жавоб берилган. Мурожаатда мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлиги масаласи кўтарилган бўлсада, бошқарма юридик хизмати томонидан мажбурий тартибда ўрганилиши талабларига риоя этилмаган.

Шунга кўра, Когон шаҳар адлия бўлими аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш , келгусида уларга йўл қўймаслик ва уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди.

Таъсир чораси натижасида Когон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2020 йил 17 январдаги қарори билан жами 62677,5 минг сўмлик солиқ қарзлари умидсиз солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, ҳисобдан чиқарилганлиги ва
14 826 438 сўм умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш бўйича қўшимча қарор қабул қилиш белгиланди ҳамда айбдор мансабдор шахсга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

ИСМАТИЛЛО ИСМАТОВ,
Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғи