Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия бўлимлари ходимлари учун мастер-класс ўтказилди.




   Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинма бошлиқлари томонидан жорий йилнинг 17 сентябрь куни тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари учун уларнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган ишлари ва келгусидаги вазифалари борасида мастер-класс ўтказилди.

       Тадбир "ZOOM" дастури орқали амалга оширилиб, адлия ходимлари видеоконференц алоқа орқали ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижро интизоми, норма ижодкорлиги ва бошқа соҳаларда юзага келаётган муаммолар ва бажарилиши лозим бўлган амалий ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашиб, ташкилотчилар томонидан туман (шаҳар) адлия бўлими ходимларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.