Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар (адлия) бўлимлари томонидан 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 9 ойи давомида 2 544 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 242 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1 613 та мурожаат ёки 72 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 809 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 102 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 9 ойи давомида жами 31 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси ёки 46 фоизи қаноатлантирилиб, 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 856 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 112 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 21 та) ва 2 991 та огоҳнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 140 тани ташкил қилган. 103 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 98 та тақдимнома ва 9 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил 9 ойи давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 3 млрд. 691 млн. 317 минг 069 сўмлик 352 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида
1 млрд. 407 млн. 103 минг 775 сўмлик 15 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 2 млрд. 375 млн. 528 минг 275 сўмлик 314 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 33 та идоралар фаолияти ўрганилди. 33 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди. 33 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 3 тасини қонун ҳужжатлари, 28 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 4 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар ташкил этди.

Ҳисобот даврида 15 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 6 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 6 марта умумлаштирилган маълумотлар киритилди.

Шунингдек, жорий йилда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 3 марта сўровномалар ўтказилиб, унда 3256 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди. Сўровномалар якуни бўйича тегишли тартибда вазирликка ахборот берилди.

Мансабдор шахсларнинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги 91 та қарорлари киритилган таъсир чоралар натижасида бекор қилинди.

Бундан ташқари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 28 та таклифлар тайёрланиб, тегишли тартибда вазирликка юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10-24 июнь кунлари ҳар бир туман (шаҳар)да тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича амалий дарс ва семинарлар ташкил этилди. Мазкур семинарларда жами 400 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланиб, иштирокчиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби, “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи, аукционда иштирок этиш шартлари ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида интеллекуал мулкка ҳурмат ҳиссини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги барча туманларда тадбиркорлик субъектлари орасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон ва 2019 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4380-сон қарорларининг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан ўз товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларини яратиб, улардан фойдаланган ҳолда фуқаролик муомаласига киритилиши бўйича тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида 3 маротаба “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинарлар ташкил қилиниб, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа соҳа вакилларига интеллектуал мулк соҳасида тегишли тушунтиришлар берилди.

VI. Бошқарманинг нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига 2020 йил 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 78 та аризалар келиб тушди. Ушбу ва қолдиқдаги 3 та аризалардан 37 таси қаноатлантирилди, 30 таси рад қилинди, 16 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 8 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ҳисоб ва 1 та қайта ҳисоб рўйхатига, 27 та қайта давлат рўйхатига олинди.

VII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2020 йилнинг 9 ойи мобайнида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 66 та (бошқармага 6 та, туман (шаҳар) адлия бўлимларига 60 та) қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, 57 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 43 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 23 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, 2020 йилнинг 9 ойи давомида 61 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 9 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базаси танқидий қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Шунингдек, 13 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 8 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 5 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.

VIII. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2020 йил 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 69 та таклиф киритилган.

2020 йилнинг 9 ойи давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 8 468 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 4 480 тасини оммавий ахборот воситалари орқали (шундан 154 та телевидение, 478 та радио, 147 та газета ва журналларда ҳамда 3701 та веб саҳифа ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда), 3594 тасини оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларни ташкил этди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими