Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Бугун, 15 октябрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 14-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда дастлаб “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёровнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 27 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириққа асосан вилоятдаги эҳтиёжманд аҳоли ҳатловда ўтказилиб, 1 апрель ҳолатида 27 минг 592 та эҳтиёжманд оилада (20 857 та хонадон) 109,2 минг нафар (5,7 фоиз) камбағал фуқаролар “Темир дафтар”га киритилган.  Жорий йил 2 октябрь ҳолатида “Темир дафтар”га жами 42 минг 729 та эҳтиёжманд оилаларнинг 166 минг 274 нафар оила аъзолари, шундан, 39 075 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар киритилган. Олиб борилган ишлар натижасида 25 минг 962 та (61%) эҳтиёжманд оилаларнинг 105 минг 474 нафар фуқаролари Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилган. Ҳозирги кунда “Темир дафтар”нинг янгиланган рўйхатига кўра 16 767 та оиланинг 60 800 нафар камбағал оила аъзолари, шундан 7 913 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар мавжуд. Бугунги кунгача камбағал оилалардаги 38 минг 168 нафар (97,7%) меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Шу билан бирга, август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида 17 минг 527 та оилага 14 млрд 414 млн сўмлик ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида 13 минг 625 та оилага 10 млрд сўмлик моддий ёрдам берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан камбағал оилаларнинг 32 минг 130 нафар 16 ёшгача бўлган болалари рўйхати шакллантирилган бўлиб, шундан 2 минг 176 нафар ногирон ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшгача бўлган болаларига 1 млрд 88 млн сўм ҳамда қолган 29 минг 954 нафар 16 ёшгача бўлган болаларга 14 млрд 977 млн сўм маблағлар тарқатилди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида, 19 минг 77 нафар фуқаролар пандемия сабабли хорижий давлатдан қайтиб келган бўлиб, уларнинг 13 минг 311 нафарининг (73 фоиз) бандлиги таъминланган. Шундан, 5 минг 766 нафар аёллар ва 2 минг 291 ёшларни ташкил этади.

Жумладан, аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари орқали 5 минг 534 нафар мигрантлар ишга жойлаштирилган. Шунингдек, хориждан қайтган фуқаролардан 17 002 нафари (90 фоиз) тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, жами 47 нафар фуқаролардан турли хил турдаги касалликлар аниқланган. Вилоят ҳокимлиги делегациясининг 2018-2019 йилларда Россия Федерацияси билан келишилган меморандумига мувофиқ, Калининград шаҳрига 500 нафар, Владимир шаҳрига 450 нафар, Красноярск ўлкасига – 150 нафар, Екатеринбург шаҳрига 50 нафар ва бошқа ҳудудларига 600 дан ортиқ мигрантларнинг иш билан таъминланишига эришилган. Шунингдек, Туркия давлатига 625 нафар ва Корея Республикасига 300 нафардан ортиқ фуқаро ишга юборилган. Жорий йил ўтган даврида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 240 та имтиёзли хонадон ажратиш белгиланган. Жорий йил 1 октябрь ҳолатида, ҳудудий комиссиялар томонидан 217 нафарига ижобий хулоса тақдим этилган.

Кун тартибида белгиланганидек, Бухоро вилоятида норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолатининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу масалада вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Тўлқин Очиловнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирилган қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан Концепция ва “Йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур концепция асосида охирги йилларда норма ижодкорлиги жараёни мутлақо янги тус олди. Ижтимоий муносабатларни аввалги ўзини оқламаган тарқоқ ҳолда тартибга солиш амалиётига барҳам берилмоқда.

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати ошмоқда, уларни тартибга солишдаги аҳамияти кучаймоқда. Вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 41 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, уларнинг 34 таси қонунчиликка мувофиқ деб топилган, 7 таси эса қонунчиликка номувофиқлиги сабабли қайтарилган. Норматив тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказмасдан қабул қилиш ҳолатлари ҳали ҳам давом этмоқда. Хусусан, 8 та ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги аниқланиб, тақдимномалар асосида бекор қилинди. Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 37 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган.

Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди. Ҳисобот даврида 30 нафар юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишган ҳолда лавозимига тайинланди, биринчи маротаба тайинланган 5 та ходим эса адлия бошқармасида 2 ҳафта давомида стажировкадан ўтказилди. Бошқарма томонидан юридик хизмат сифатини яхшилашга доир қўлланмалар ишлаб чиқилиб, вилоятдаги барча ҳуқуқшуносларга етказилди. Ҳуқуқни қўллаш соҳасида жами 22 та идоралар фаолияти ўрганилди. 22 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан 3 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 3 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилган.Ҳуқуқий тарғибот соҳасида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 6156 маротаба шундан, 2646 маротабаси оммавий ахборот воситалари орқали 3170 маротабаси жойларда ўтказилган оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этган.

Сессияда шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг вилоятдаги ижроси, фаолияти “қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган шаҳар ва туманларни тегишинча “ўрта” ва “яхши" баҳо кўрсаткичларига олиб чиқишга қаратилган ҳамда фаолияти “яхши” деб баҳоланган шаҳар ва туманларнинг барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган таклифлардан, йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлардан иборат амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, Бухоро вилоятида 2021 йилда амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари устуворлиги ва иқтисодий самарадорлиги, вилоятда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган кичик саноат зоналари ҳудудининг чегараларини ўзгартириш, Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак якуни билан қўшимча шаклланган манбаларини йўналтириш,  халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги бир қатор муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Депутатларнинг кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари ўрганилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

БЕКЗОД НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи