Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан маълумот.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 9 ойи давомида 2 544 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 2 242 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1 613 та мурожаат ёки 72 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 809 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 102 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 9 ойи давомида жами 31 та мурожаатлар келиб тушган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси ёки 46 фоизи қаноатлантирилиб, 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарма раҳбарияти ва туман (шаҳар) адлия бўлим ходимларининг шахсий қабулларида 2020 йил 9 ойи давомида жами 1101 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2020 йилнинг I ва II ярим йиллигида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган.

Ташкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жами 491 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шахсий ва сайёр қабулларда қабул қилнган жами 1 582 та мурожаатларнинг 1 180 та мурожаат қаноатлантирилди, 342 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 46 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.

Бундан ташқари, мурожаатларнинг кўриб чиқиш аҳволи йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, бу борада натижадорликни янада ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.

Шунингдек, ижобий ҳал қилинган ва қаноатлантирилган мурожаатлар доимий равишда телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, босма ва бошқа электрон оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 1 980 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 1 735 таси ҳал этилган бўлиб, 1271 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 73 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 171 тақдимнома, 207 даъво аризаси, 22 та маъмурий таклиф киритилган. Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 42 нафар ходим интизомий, 21 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 3 490 953 473 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 32 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 343 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 281 таси ҳал этилган бўлиб, 170 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 60 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 11 та тақдимнома, 6 та даъво аризаси киритилган. Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 2 нафар ходим интизомий, 99 923 063 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 2 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими