Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ҳуқуқий онгни ошириш барчамизнинг вазифамиз!



Жорий йилнинг 14 октябрь куни Бухоро шаҳар адлия бўлими шаҳар халқ таълими бўлими мажлислар залида мактаб директорлари учун ўқув-семинар тадбири ўтказилди.

Тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Абдураҳимхўжа Бафаев тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган 21 октябрь- Ўзбек тили байрами билан муборакбод этиб, уларга қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти хусусида маъруза қилинди.


Шунингдек, семинарда коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бу борада олиб борилаётган ишлар, мазкур иллатнинг салбий оқибатлари юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар борасида ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.

Махбуба Махкамова,
Бухоро шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси