Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Бухорода "Бепул маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди!


   
 


Адлия ходимлари ва "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюро ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан "Бепул маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида вилоят бўйлаб уйма-уй юриб, ҳудудлардаги "Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилалар, хусусан, аёллар ва ёшлар билан учрашиб, уларга ишсизликдан ҳимояланиш, кредит, нафақа, алимент ва бошқа масалаларда уларни қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.


Маълумот учун: “Темир дафтар”ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

•    кам таъминланган;

•    ногиронлиги бўлган;

•    ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

•    якка-ёлғиз кексалар;

•    доимий ишсиз фуқаролар;

•    карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

•    оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар ҳисобланади.

Аҳоли билан ишлаш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ва энг асосийси уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳар бир ҳудудда давом этмоқда.